Ўзгаларни ишончига кирган фирибгар жавобгарликка тортилди
Шўрчи туманида 2021 йил 16 сентябрь куни туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлимидан тушган ҳужжатларга кўра, туманнинг “Оқкамар” маҳалласида яшовчи, А.Бегзод 10 сентябрь куни туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда Денов туманида яшовчи, Д.Собир ишончига кириб, гаровда бўлган Ласетти русумли автомашинасини 90 000 000 (тўқсон миллион) сўмга сотиб расмийлаштириб бермасдан келаётганлигини билдирган. Бундан ташқари туманнинг “Кушон” маҳалласида яшовчи, С.Даврон аризасида, Д.Собир “Кобольт” автомашинаси олиб беришини ваъда қилиб 2500 (икки минг беш юз) АҚШ доллари ва 30 000 000 (ўттиз миллион) сўм пулларини ўзлаштириб кетганлигини билдирган. Шунингдек, Қумқўрғон тумани “Исломобод” маҳалласида яшовчи, Т.Ислом туман ИИБга аризаси билан мурожаат қилиб, унда Д.Собир Олтинсой туманидан дорихона биносини сотиб олишни ваъда қилиб жами 20 (йигирма миллион) сўм ва 4.000 (тўрт минг) АҚШ доллар пулларини олиб ушбу пулларни ўзининг эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган. 16 сентябрь куни Д.Собирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати