11 Июл 2021 йил 455

Ўзгаларни чув тушириб, қочқинда юрган фирибгар қўлга олинди

Ангор туманида 2021 йилнинг март ойида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида кўрсатилган (фирибгарлик) жиноятни содир этиб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган, Жиноят ишлари бўйича Ангор туман суди томонидан қидирувда бўлган, эҳтиёт чораси сифатида “Қамоқ” қўлланилган Тошкент шаҳри Юнусобод тумани “Ташгрес” кўчасида яшовчи, Р.Достон 1 июль куни туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туман ҳудудида юрганлиги аниқланиб ушланган.
Р.Достон содир қилган жиноий қилмишига қонун олдида жавоб бериши учун Жиноят ишлари бўйича Ангор туман судига топширилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech