Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сурхондарё академик литцейида илмий- назарий конференция ўтказилди.
Ўзбекистонда янги уйғониш даври пойдеворини барпо етиш борасида белгилаб берилган узоқ муддатли стратегик вазифалар доирасида: "Учинчи ренессанс сари - аниқ фанлар соҳасидаги ўзгаришлар" мавзусида илмий-назарий конференсия бўлиб ўтди
Конференсияда Термиз давлат университети физика математика факултети амалий математика ва информатика кафедраси мудири, физика-математика фанлари доктори Ч.B.Нормуродов, математика анализ кафедраси мудири физика-математика фанлари доктори профессор М.Мирсобиров, алгебра ва геометрия кафедраси профессори И.Аллаков, физика-математика фанлари номзоди М.Чориев, биология фанлари номзоди, доцент Х.Тангиров ҳамда академик лицей аниқ ва табиий фанлар кафедраси аъзолари иштирок етдилар.
Конференсия давомида сўзга чиққанлар Президентимизнинг 07.05.2020 йилдаги ПҚ-4708 сонли қарори билан Математика соҳасидаги таълим сифатини ошириш ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида алоҳида тўхталиб ўтиб ва академик лицейда ўқитиш тизими янада ривожлантириб бориш борасида ўз фикр мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.
Конференсия якунида профессор ўқитувчилар лицей ўқувчиларига келгуси ўқиш ва ишларига омад ёр бўлишини таъкидлаб, самимий езгу тилаклар билдириб ўтдилар.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати