11 Апрел 2023 йил 1763

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига 2023-2024 ўқув йили учун номзодлар танловини ЭъЛОН ҚИЛАДИ:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023-йил 6-апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида олий таълим ва олий таълимдан кейинги таълимга қабул қилиш ва ўқитиш тартибини белгилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 143-сон Қарорига мувофиқ, “Тергов фаолияти” йўналишига Сурхондарё вилоятидан ўрта ва ўрта-махсус таълим шаклидаги битирувчилар учун танлов эълон қилинади.

Ўқиш муддати 3 йил, номзоднинг ёши ўн еттидан кичик ва йигирма бешдан катта бўлмаслиги, муддатли ҳарбий хизмат ва сафарбарлик чақируви резервида ҳарбий хизматни ўтаганларнинг ёши йигирма олтидан катта бўлмамаган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, шахсий ва ишчанлик сифатлари, соғлиғининг ҳолати ва жисмоний тайёргарлиги бўйича ходимнинг хизмат мажбуриятларини бажаришга қодир бўлган, бўйи 165 смдан паст бўлмаган эркаклар ва бўйи 160 смдан паст бўлмаган аёллар иштирок этишлари мумкин.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига кириш истагида бўлган фуқароларни қуйида кўрсатилган муддатдан бошлаб, соат 09:00 дан 18:00 га қадар Сурхондарё вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизматига қуйидаги ҳужжатлар билан келишлари сўралади:

  • биометрик паспорт ёки идентификатсия ID-картаси;
  • туғилганлик ҳақида гувоҳномаси асли;
  • Ўрта ва ўрта-махсус маълумотни тасдиқловчи ҳужжат (диплом иловаси билан) асли ёки ўқиётганлигини тасдиқловчи маълумотнома асли;
  • ҳарбий гувоҳнома асли;

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси “Тергов фаолияти” бакалавриат таълим йўналишига ўқишга кириш истагида бўлган номзодлар жорий йилнинг 15-апрелдан 15-май кунига қадар бошқарма ММИ ва КБТХга мурожаат қилишлари сўралади.

 Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясига номзодларнинг аризалари                 2023 йилнинг 15 апрель кунидан олдин ёки 15 май кунидан кейин қабул қилинмайди.

Манзил: Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳар “Катта боғ” маҳалласи, Навбаҳор кўчаси. Сурхондарё вилояти ИИБ Ички ишлар органларига номзодларни қабул қилиш маркази.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: (95) 818-06-02

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ ИИБ ММИ ВА КБТХ.

Text to speech