3 Феврал 2021 йил 630

Ўзбекистон фуқароларига ID-карталар расмийлаштирилиб берилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли Қарори асосида, 2021 йил 1 январь кунидан бошлаб ID-карталарни берилиши юзасидан барча шаҳар-туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими ходимлари томонидан аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.
Жорий йилнинг 2 февраль куни вилоят ИИБ МваФРБ маъмурий биносида 20 нафар 16 ёшга тўлган ёшлар номига расмийлаштирилган ID-карталар бошқарма МваФРБ ва Термиз шаҳар ИИО ФМБ МваФРБ масъул ходимлари иштирокида тантанали равишда топширилди.
Маълумот ўрнида, 2021 йилнинг 30 январь кунига қадар вилоятимиз ҳудудида яшовчи 4755 нафар Ўзбекистон фуқароларига ID-карталар расмийлаштирилиб берилган бўлиб, шулардан, 3582 нафари 16 ёшга тўлган фуқароларни ташкил этади.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech