7 Июн 2021 йил
510
Ўзаро тортишув, пичоқбозлик билан якунланди...
Термиз шаҳрида 2021 йилнинг 18 май куни касалхона хабарига кўра, шу куни соат 00.30 ларда, шаҳарнинг “Зафаробод” кўчасида яшовчи, М.Аббос шаҳарнинг “Алпомиш” маҳалласи ҳудудидаги кўчада, шаҳарнинг “Каттабоғ” маҳалласи Навбаҳор кўчасида яшовчи, Х.Фарҳод билан ўзаро жанжал оқибатида, М.Аббос қўлидаги пичоқ билан Х.Фарҳоднинг чап қорин қисмига бир маротаба уриб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. 18 май куни М.Аббосга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 2-қисми “л” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати