11 Июн 2020 йил
696
Ўзаро жанжал пичоқбозлик билан якунланди
Жорий йилнинг 2 июнь куни касалхона хабарига кўра, Термиз туманида шу куни соат 12.30 да, туманнинг “Халқабод” маҳалласи ҳудудида жойлашган “GOLD AGRО FRESH” МЧЖга қарашли боғида, Ангор туманида яшовчи Х.С. ва Термиз туманида яшовчилар А.З., А.З. лар ўзаро жанжал қилган вақтида, З.А.нинг бирга яшовчи, акаси Х.А. укаларини ҳимоя қилиш мақсадида келиб ёнида бўлган ошхона пичоғи билан Х.С.нинг чап биқин соҳасига 1 маротаба санчиб, “хаёт учун хавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган.
Натижада 2 июнь куни Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати