6 Июл 2021 йил
737
Ўзаро жанжал оқибатида хотин эрини пичоқлаб қўйди
Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 18 май куни соат 21.00 ларда, туманнинг “Ғур-Ғур” маҳалласида яшовчи, П.Тойир уйида турмуш ўртоғи, Ч.Малика билан ўзаро жанжал оқибатида, Ч.Малика қўлидаги ош пичоғи билан П.Тойирнинг билак соҳасини тилиб, “ўртача оғирликдаги шикаст” етказган. 19 июнь куни Ч.Маликага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати