15 Июн 2020 йил
679
Ўзаро жанжал оқибати...
Бойсун туманида 2020 йилнинг 12 июнь куни тахминан соат 15.30 лар чамасида, Бойсун туманида яшовчи М.Д. туманнинг “Оби” маҳалласи ҳудудидаги “Болалар спорт мажмуаси”да спорт билан шуғулланиш вақтида, таниши, шу туманда яшовчи Х.Ш. билан ўзаро жанжаллашиб қолиши оқибатида, М.Д.нинг ёнида бўлган (чопқи) пичоқ билан Х.Ш. нинг қорин соҳаси ва чап биқинига бир маротабадан санчиб, “соғлиғининг бузилишига сабачи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. 12 июнь куни М.Д.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати