18 Июн 2020 йил
635
Ўзаро жанжал ўлим билан якун топди
Жарқўрғон туманида 2020 йилнинг 16 июнь куни касалхона хабарига кўра, шу куни тахминан соат 16.30 лар чамасида, туманнинг “Қуштепа” маҳалласида яшовчи К.Ж. уйида, туманнинг “Боймоқли” маҳалласида яшовчи Й.А. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, К.Ж. қўлидаги ошхона пичоғи билан Й.А.нинг ўнг оёғининг сон қисмига бир маротаба санчиши оқибатида, ўнг сон ўрта учлиги олди юзасидан санчиб кесилган жароҳати, сон артериясини узилиши, ўткир ташқи қон кетиши каби тан жароҳатлари олиб касалхонада вафот этган. Мазкур ҳолат юзасидан 16 июнь куни К.Ж.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати