9 Июл 2021 йил 896

Ўзаро жанжал одам ўлимига сабаб бўлди

Шўрчи туманида 2021 йилнинг 26 июнь куни касалхона хабарига кўра, шу куни соат 20.30 ларда, туманнинг “Ойнакўл” маҳалласида яшовчи, Ж.Арслонни қўшниси бўлиб яшовчи қариндоши, Қ.Раънонинг яшаш уйига келиб, ундан савдо дўконидан олган озиқ-овқат маҳсулотлари учун қарзини сўраб, ўзаро тортишиб, уни ҳақорат қилганида, Қ.Раънонинг ўғли, Ж.Бозор жанжалга аралашиб, унинг онасини ҳақорат қилгани сабабли, яшаш уйидан ошхона пичоғини олиб, Ж.Арслоннинг сон қисмига бир маротаба санчиб, “ҳаёт учун ҳавфли бўлган оғир” тан жароҳати етказган. Натижада Ж.Арслонга тиббий ёрдам кўрсатиш учун туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилаётганида, йўлда вафот этган. Ж.Бозорга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech