Ўзаро жанжал жавобгар ва жабрланишга сабаб бўлди
Сариосиё туманида 2021 йилнинг 12 февраль куни тахминан соат 01:00лар чамасида, “Дарагистон” маҳалласида яшовчи, Н.Н маҳалласи ҳудудида жойлашган “Хористон” массивида, туманнинг “Олмазор” маҳалласида яшовчи, И.И. билан ўзаро жанжаллашиб қолиб, уни таёқ билан оёғига уриб, “ўртача оғирликда”ги тан жароҳати етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан, 2021 йилнинг 6 март куни Н.Н.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Бу икки шахс бир бирларини ҳурмат ва иззат қилишни ор билиб, ўртада келиб чиққан жанжал оқибати натижасида иккаласи ҳам жабрини тортмоқда. Нега дейсизми? И.И. тан жароҳати олиб соғлигига путур етган бўлса, Н.Н. эса қилган қилмиши учун қонун олдида жавобгар бўлди.
Буларнинг ҳар иккиси ҳам ўртадаги келишмовчиликни дўстона ечганида ҳозирда бири жабрланиб, иккинчиси жавобгар бўлмасмиди?!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати