30 Октябр 2021 йил 367

Ўз ерини сотмоқчилигини айтиб, ҳаридорни чув туширган фирибгарга жиноят иши қўзғатилди

Денов туманида 2021 йил 5 октябрь куни Бандихон туманида яшовчи, С.Салим (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2019 йил август ойида, ўзига таниш бўлган, Денов туманида яшовчи, Н.Жамшид, Денов туманидаги ўзига тегишли 5 сотих ерни 30.000.000 (ўттиз миллион) сўмга сотишини ва ҳужжатлаштириб беришини ваъда қилиб, жами 29.000.000 (йигирма тўққиз миллион) сўм пулларни олиб, ушбу 5 сотих ерни номига ҳужжатлаштириб бермасдан, пулларини ўзлаштириб кетганлигини маълум қилган. 14 октябрь куни Н.Жамшидга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech