11 Июн 2020 йил 516

Ўз хоҳиши билан топиб олган ов қуролини топширди

Узун туманида жорий йилнинг 2 июнь куни, туманнинг “Файзова” маҳалласида яшовчи Ш.О. ҳовлисидаги молхонасини бузган вақтида тупроқ орасидан марҳум бобосидан қолган 1 дона ИЖ-18 русумли 1 оғизли, 16 калибрли, 1962 йилда ишлаб чиқарилган тегишли рақамли ов қуролини топиб олиб ўз хоҳиши билан туман Ички ишлар бўлими Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ходими Ҳ.Кокуловга топширган. Бунинг натижасижа фуқаро ўзининг ва ўзгаларнинг хавфсизлигини ҳаётни сақлаш учун хизмат қилганлигининг гувоҳи бўласиз.
Азиз фуқаролар агарда сизнинг ҳам тегишли ҳужжатга эга бўлган ёки эга бўлмаган ўқ отар қурол ва ўқ доралар топиб олсангиз, зудлик билан ҳудудингиздаги ички ишлар органларига маълум қилишингизни сўраймиз! Акс ҳолда қонунда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилишинигиз тўғрисида огоҳлантириласиз!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech