11 Июл 2020 йил 603

Ўз хоҳиши билан ов қуроли қисмини топшириш

Денов туманида 2020 йилнинг 6 июль куни тахминан соат 09.10лар чамасида, туманнинг “Янги Ҳазарбоғ” маҳалласида яшовчи, Б.А. ҳовлисида жойлашган омборхонаси деворини бузаётганида, марҳум отаси Б.Х.дан қолган 1 дона ИЖ-17 русумли, 12 калибрли, 1 стволли ов қуролинининг ствол қисмини топиб олиб, ўз хоҳиши билан туман Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Профилактика инспектори А.Мусаевга ариза орқали топширган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech