Овчилар учун ташкил этилган қисқа муддатли ўқув курслари якуниланди.
Жорий йилнинг 17-18 май кунлари
Ўзбекистон Республткаси Вазирлар Махкамасининг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги Қарори
ижросини таминлаш мақсадида, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг
Сурхондарё вилоят бўлими томонидан Бирлашмага аъзо ҳамда спорт хаваскорлик ови
билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларни "Қуролдан хавфсиз
фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари" ташкил
этилган эди.
Ўқув машғулоти давомида Термиз ҳарбий полигонида ов
қуролидан амалий ўқ отиш машғулоти ҳам ўтказилди. Бундан ташқари ўқув курслари
якунида тингловчилардан синов имтиҳонлари қабул қилиниб, имтиҳонларни
муваффақиятли топширган тингловчиларга овчилак жамиятига аъзолик гувоҳномалари
ҳамда ов қуролини ҳарид қилиб олишга доир сертификатлар топширилди.