Овчилар учун қисқа муддатли ўқув курслари ташкил этилди
Жорий йилнинг 13 май куни Ўзбекистон Республикаси
Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 ноябрь кунидаги 609-сон Қарори ижросини
таминлаш мақсадида, Ўзбекистон овчи ва балиқчилар спорт бирлашмасининг
Сурхондарё вилоят бўлими томонидан Бирлашмага аъзо ҳамда спорт ҳаваскорлик ови
билан шуғулланиш истагини билдирган фуқароларни "Қуролдан хавсиз
фойдаланиш қоидаларига ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари" ташкил
этилди.
Ташкил этилган қисқа
курс тингловчиларга қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидалари, қуролни сақлаш, олиб
юриш ва ундан фойдаланишда Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 29 июлдаги
"Қурол" тўғрисидаги ЎРҚ-550-сон Қонуни талабларига амал қилишлари
юзасидан вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси муҳим топшириқлар бўйича
инспектори подполковник Х.П.Умбаров, Жароҳатлар ва уларнинг турлари. Ўқдан яраланганда, шикастланганда
биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташиш ва транспортировка қилиш тартиби
бўйича вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими шифокори А.Абсалаев ва Вилоят овчилар ва балиқчилар бўлими овшуноси Ж.Баҳромовлар томонидан тушунчалар бериб
ўтилди.