14 Сентябр 2023 йил 372

Овчилар ўртасида тарғибот ва тушунтириш ишлари олиб борилди

Жорий йилнинг 13-14 сентябрь кунлари вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси Муҳим топшириқлар бўйича инспектори подполковник Х.Умбаров, Сурхондарё вилояти овчибалиқчилар спорт бўлими ходими Ж.Бахромов, Сурхондарё вилояти экология, атроф муҳитини мухофаза қилиш ва иқлим ўзгариш бошқармаси инспектори Б.Саломовлар ҳамкорликда тасдиқланган қўшма режага асосан Термиз шаҳар ИИБ ҳамда Термиз тумани ИИБ раҳбарияти билан Термиз шаҳар ва Термиз тумани Ички ишлар органлари рўйхатида турган Ов қуроли эгалари билан ўқув семинар машғулоти ўтказилди.

Унда, Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида” 2022 йил 31 майдаги ЎРҚ-772-сон Қонуни қабул қилинганлиги муносабаси билан фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ”Фуқаровий ва хизмат қуроли ҳамда унинг ўқ-дорилари муомоласи соҳасида лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2023 йил 1 майдаги 175-сон қарори билан соҳага доир асосий қонунчилик ҳужжатларига — Ҳукуматнинг “Фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва реализация қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳакида” 2020 йил 11 мартдаги 138-сон ва “Қурол муомаласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаш-тиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2020 йил 26 декабрдаги 810-сон қарорларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.

Шунингдек, Ички ишлар органлари томонидан ўқотар қурол эгалари ўртасида шахсий ўқотар қуролни ўрнатилган тартибда сақлаш ва ундан хавфсиз фойдаланиш тартиботларини тарғиб қилиш, ушбу қоидаларга тўла-тўкис амал қилишини бўйича мунтазам равишда тилхатлар олиниши йўлга қўйилганлигига қарамасдан, қурол эгалари томонидан ов қуролини сақлаш қоидаларига амал қилмаслиги, белгиланган жойларда сақланмаслиги оқибатида салбий ҳодисалар келиб чиқиши мумкинлиги тўғрисида овчиларга тушунтириш ишлари олиб борилди.

Text to speech