2 Апрел 2021 йил 990

Ов қуролларини сақлаш ва фойдалиниш тартиб қоидаларини ўрганиш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 декабрдаги “Қурол муомиласи соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 810-сонли қарорининг мазмун-моҳиятини ходимлар ўртасида тарғиб этиш мақсадида, Сурхондарё вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ аппарати ходимлари, соҳавий хизмат бошлиқлари ҳамда ППХБ командири ва унинг ўринбосарлари, Термиз шаҳар ва Денов тумани ИИО ФМБ ҳамда барча туман ИИБ бошлиқларининг хизмат бўйича ўринбосарлари, Вақтинча сақлаш ҳибсхона бошлиқлари ҳамда Жамоат тартибини сақлаш гуруҳи (катта) инспекторлари иштирокида ўқув семинари ташкил этилди.
Ўқув семинар машғулотини вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари подполковник А.М.Нормаматов кириш сўзи билан очиб, ўқув семинарини ташкил қилишнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳақида қисқача тўхталиб ўтди.
Ташкил этилган ўқув семинарида бошқарма ППХ ва ЖТСБ МТБ инспекторлари майор М.Набиев ва катта лейтенант К.Норпўлатов, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакили З.Тоғаев, вилоят ИИБ ЭКБ криминалисти Ф.Хасанов, вилоят ИИБ ТМБ катта инспектори М.Абдурахмонов, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича назорат инспекцияси бош мутахассиси катта давлат инспектори У.Нормиров, вилоят Овчилар ва балиқчилар бўлими раиси А.Хайруддиновлар томонидан ўқув семинари иштирокчиларига қарорнинг мазмун моҳияти тушунтирилиб, улар ўртасида ўқув машғулотлар ўтказилди.
Семинар сўнгида, Патруль-пост хизмати батальони саф майдонида ходимлар билан саф кўриклари ва саф тайёргарлик ўқув машғулотлари ўтказилди.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech