Ўтказилган сайёр қабулларда мурожаатлар ижобий ҳал этилди...
Жорий йилнинг 12-март куни Сурхондарё вилоятининг Шеробод, Қумқўрғон туманларида, 13-март куни Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчиси раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ, Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Ҳуқуқ- тартибот идоралари ва суд – ҳуқуқ масалаларига алоқадор мурожааатлар юзасидан оммавий сайёр қабуллари ўтказилди.
Ўтказилган мазкур Сайёр қабулларда, Қумқўрғон ва Шеробод туманларида бўлиб ўтган сайёр қабул Шўрчи, Жарқўрғон, Қизириқ ва Бандихон туманлари аҳолисини қамраб олган бўлса, Бойсун туманида Бойсун тумани аҳолиси ўз мурожаатлари билан иштирок этишди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги мутасаддилари томонидан ўрганилиб, тегишли ечимлар қилинди. Биргина Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари Генерал майор Баҳодир Мирзарахимов томонидан Қумқўрғон, Шеробод ва Бойсун туманларида 81 нафар фуқаролардан мурожаатлар қабул қилиниб, мурожаатларнинг асосини Ички ишлар фаолиятидан, тергов бўлимларининг ҳаракатидан норози бўлган фуқаролар, оилавий жанжаллар, келишмовчиликлар ва ички ишлар идораларига ишга жойлашиш ва айрим очилмаётган жиноятларга оид шикоят ва аризалар ташкил этди. Уларнинг 8 таси жойида ҳал этилди.
Вақт ва қўшимча ўрганиш талаб этиладиган муаммоли мурожаатлар Ички Ишлар Вазирлигининг қатъий назоратига олинди.
Термиз тумани “Орол” маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаро Тўра Бекназаров Қарийиб икки ойдан буён икки бош бўрдоқига боқилаётган қўйларининг номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлиги ва ҳозиргача дараги чиқмаётганлиги юзасидан Ички ишлар вазири ўринбосарига мурожаат қилди. Мурожаат юзасидан тегишли соҳа ходимларига кўрсатма ва қатъий топшириқ берилган эди. Куннинг иккинча ярмида йўқолган қўйлар топилганлиги маълум бўлиб, ушбу мурожаат ҳам тез фурсатларда ижобий ҳал этилди.
Шеробод туманининг оқ тепа маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаролар опа - сингил Ойзира ва Бозоргул Абдураимова ҳамда шу маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаролар Ўрозали Шукуров ва Суннатилло Хушвақтовларнинг Ўзбекистон республикаси фуқоролигини олиш учун ёзган аризасининг ижобий ҳал этилиши бўлди. 1992- йилда қўшни Тожикистондан кўчиб келган фуқароларнинг шу вақтгача фуқаролиги бўлмаган. Сайёр қабул якунида уларга Ички ишлар вазири ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини тасдиқловчи янги паспорт яъни “ID” карт тантанали равишда топширилди. Бу эса фуқароларнинг қалбини қувончларга тўлдирди. Шу кундан эътиборан улар Ўзбекистонинг тенг ҳуқуқли фуқароларига айланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати