Оталиққа олинган Жарқўрғон туманидаги ёшларга туризм объектларига саёҳат уюштирилди.
Бугунги кунда, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш уларни
келажакда ўз танлаган касб-ҳунар эгаси бўлиши, тарихий ва маънавий дунёқарашини
юксалтириш мақсадида, оталиққа олинган ёшлар учун турли маданий ва маърифий
тадбирлар, учрашувлар ҳамда саёҳатлар уюштирилмоқда. Бунинг биргина мисоли
сифатида, Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг ўринбосари Бахром Хидировга
Жарқўрғон туманидаги “Деҳқонобод”, “Беш булоқ”, “Ўзбекистон”, “Полвонлар юрти”
ва “Дам” маҳаллаларидан бириктирилган 100 нафар ёшлар учун саёҳат ташкил
қилинди.
Мазкур саёҳат давомида, вилоят ички ишлар бошқармаси Хавфсиз туризмни
таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан Термиз туманидаги “Ал-Ҳаким
Ат-Термизий” мажмуасига олиб борилиб зиёрат қилинди ва ушбу қадамжода мангу
қўним топган аждодларимизнинг авлодлар учун ҳам дунёвий, ҳам диний
таълимотларига қўшган ҳиссалари ҳақида тушунчалар берилди.
Шундан сўнг, Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси
биносига боришиб, ходимлар учун яратилган шароитлар, ажратилган техник
воситалари ва ситуацион марказ фаолияти билан таништирилиб, уларнинг
қизиқтирган саволларига керакли маълумотлар бериб ўтилди.