30 Март 2021 йил
588
Отага қўл кўтарган ўғилга жиноий иш очилди
Жарқўрғон туманида 2021 йилнинг 16 февраль куни тахминан соат 11.00 лар чамасида, туманнинг “Оби ҳаёт” маҳалласида яшовчи, Т.Ж. уйида турмуш ўртоғи, уй бекаси, Т.З. ҳамда фарзандлари, Т.Р. ва Т.Г.лар билан ўзаро жанжал қилганида, ўғли Т.Р. отаси Т.Ж.ни қўли билан кўкрагига уриб, унга “ўртача оғирликда”ги шикаст етказган. 13 март куни мунтазам равишда оилавий келишмовчиликлар бўлиб келаётган оила фарзанди бўлмиш, ўз отасига қўл кўтарган Т.Р.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати