23 Март 2021 йил 504

Ота-болага маҳалладоши тан жароҳати етказди

Шеробод туманида 2021 йилнинг 20 февраль куни тахминан соат 15.30лар чамасида, туманнинг “Чўмичли” маҳалласида яшовчи, А.Т. ва унинг ўғли А.И. маҳалладоши, Т.С. билан ўзаро тортишиб қолиши оқибатида ўртада жанжал келиб чиқади. Жанжал оқибатида Т.С. ота-болалар А.Т. ва унинг ўғли А.И.ларни уриб уларга “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” тан жароҳати етказган. Натижада, 13 март куни Т.С.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 109-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Ота-бола А.Т. ва А.И.лар ҳамда уларга тан жароҳати етказган, Т.С. маҳаллада яшаётганлигини инобатга олиб, бир бирларини ҳурмат қилишганида, ўзаро тортишув ва жанжаллашиш ўрнига бир бирларини тушунишганида ўртадаги “оқибат парда”си йиртилмаган бўлармиди!?

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech