24 Март 2021 йил 576

Осон йўл билан бойиш истагидаги гиёҳфуруш қўлга олинди

Денов туманида 2021 йилнинг 13 март куни тахминан соат 17.35лар чамасида, вилоят ИИБ Жиноят қидирув бошқармаси ходимлари томонидан туманнинг “Меҳроқибат” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тезкор тадбир давомида, туманнинг “Баҳористон” маҳалласида яшовчи, Х.А. ўзининг бошқарувидаги Ласетти русумли автомашинаси салонида мижозга 7.85 грамм бўлган “Гашиш” гиёҳвандлик воситасини 1.200.000 (бир миллион икки юз минг) сўм пулга сотаётган вақтида ушланган ва ашёвий далил олинган. 17 март куни осон йўл билан моддий манфаат кўриш бойлик орттириш мақсадида ушбу жиноятни содир этган Х.А.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech