20 Июл 2021 йил
484
Ошхонада ўғирланган телефон… Ошхонада ўғирланган телефон…
Шўрчи туманида 2021 йил 5 июль куни, туманнинг “Бўстон” МФЙда яшовчи, Х.Ғайрат туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 30 июнь куни соат 11.30 ларда, туманнинг “Наврўз” маҳалласи ҳудудида жойлашган ошхонада овқатланаётганида 600.000 (олти юз минг) сўмлик “MI” русумли телефонини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирлик жиноятини туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, А. Тўлқин содир этилгани аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 5 июль куни А.Тўлқинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати