9 Август 2022 йил 431

Ошхона ертўласидаги сейфдан пул ўғирланди

Шўрчи туманида 2022 йил 25 июл куни, туманнинг “Наврўз” маҳалласида яшовчи, тумандаги ошхона иш юритувчиси, В.Валишер (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 24 июл куни соат 16:00 ларда, туманнинг “Наврўз” маҳалласида жойлашган ошхона ертўласидаги сейф ичидан 20 000 000 (йигирма миллион) сўм пулларини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган тезкор чоралар натижасида ушбу ўғирликни, Қумқўрғон туманида яшовчи, С.Ҳушчирой содир этганлиги аниқланиб ушланган, ашёвий далил олинган.

26 июль куни С.Ҳушчиройга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech