27 Июл 2021 йил
594
Ўқитувчи ҳамкасблар аҳил ва иноқ бўлиш ўрнига...
Денов туманида 2021 йил 21 июль куни соат 21.30 ларда, туманнинг “Жийдабулоқ” маҳалласида яшовчи, мактаб ўқитувчиси, Л.Соатмурод яшаш уйи олдида, қўшниси, ҳамкасби Д.Хуррамни ўзаро жанжаллашиши оқибатида қўли билан дуч келган жойига уриб, Д.Хуррамга “ўртача оғирликдаги” тан жароҳати етказган. 21 июль куни Л.Соатмуродга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Таълим даргоҳида ёшларга сабоқ бериб, таълим тарбия ишлари билан шуғулланиб келаётган бу икки ҳамкасб, аҳил ва иноқ бўлиб, ҳамкасблари-ю, ўқувчиларига ўрнак бўлиш ўрнига бир бирлари билан ўзаро жанжаллашиши уларнинг ҳатти-ҳаракатларини қандай тушуниш мумкин!
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати