Ўқишга киритишни ваъда қилган фирибгарга жиноят иши очилди
Термиз шаҳрида 2021 йил 11 сентябрь куни шаҳар 4-сон ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳининг хабарига кўра, жорий йилнинг февраль ва апрель ойлари давомида, Самарқанд вилояти Пахтачи туманида яшовчи, Ж.Оғабек, Термиз шаҳар “А.Авлоний” маҳалласи ҳудудида, ўзига олдиндан таниш бўлган Қашқадарё вилояти, Чироқчи туманида яшовчи, И.Абдуллани чет элга ўқишга юборишни ваъда қилиб, ундан 1.100 (бир минг бир юз) АҚШ доллари олган. Бундан ташқари, Ж.Оғабек худди шу манзил ва вақт оралиғида Қумқўрғон тумани “Пахтаобод” маҳалласида яшовчи, Х.Хуршитдан ҳам 500 (беш юз) АҚШ доллари олиб, ушбу олган пулларни шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборганлиги аниқланган. 10 сентябрь куни Ж.Оғабекка нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати