11 Март 2021 йил 519

Ўқиш орзусидаги фуқаро фирибгар тузоғига тушди

Денов туманида яшовчи, Ҳ.О. 2020 йилнинг ноябрь ойида маҳалладоши Ю.Р.дан ўғли М.Д.ни Тожикистон Республикаси Душанбе шаҳрида жойлашган “Соттим Улуғзода” Университетига ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 400 (тўрт юз) АҚШ доллари ва 7 000 000 (етти миллион) сўм пулларини олиб, ўзлаштириб кетганлиги ҳолати юзасидан 2021 йилнинг 6 март куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ишонмагин дўстинга сомон тиқар пўстинга, деганларидек, Ҳ.О.нинг бир олам ёлғонларига ишониб, ўз фарзандини ноқонуний “Олий маълумотли” қилиш истагида бўлган Ю.Р. бугунги кунда фирибгарнинг тузоғига тушиб қолганлигидан минг бир афсусда бўлса неажаб.
Шу сабабли ўзгаларнинг мол мулкини фириб йўли билан ўзлаштириш истагида бўлган фирибгарларнинг бир олам ёлғон ваъдаларига ишониб, ўз фарзандини олий маълумотли қилиш орзусида бўлган Ю.Р. нинг аҳволига тушиб қолишдан огоҳ бўлинг!

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech