15 Июл 2022 йил 428

Қонунчилик тарғиботи: Қуролдан фойдаланиш бўйича қонунга ўзгартириш киритилди

Термиз шаҳар ИИБда  Ўзбекистон Республикасининг “Қурол тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 2022 йил
31 майдаги ЎРҚ-772-сон қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармасида МТБ инспектори майор М.Б.Набиев Термиз шаҳар ИИБ шахсий таркибига фуқаровий ва хизмат қуроли, унинг ўқ-дорилари муомаласи соҳасида рухсат этиш хусусиятига эга бўлган ҳужжатларни бериш, уларга эгалик қилишнинг талаблари ва шартларига бир қатор сезиларли ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилганлиги ҳақида тушунтириб ўтди.

Жумладан, қонунга кўра Жиноят кодексининг 247-, 248-, 249-моддалари ва Маъмурий кодексининг 185-, 220-, 2201, 221-моддаларига ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритилди:

  • ўқотар бўлмаган қуроллар (пневматик, газли, сигнал берувчи,

улоқтириш ва тиғли совуқ қурол ва электрошок қурилмалари) ва ўқотар қуролнинг асосий қисмлари билан қонунга хилоф равишда муомалада бўлиш ёки қурол муомаласи қоидаларини бузганлиги учун жиноий ва маъмурий жавобгарлик чоралари белгиланди;

  • қурол эгалари ва уларнинг яқин қариндошларини қуролга эгалик

қилишга қарши кўрсатмалар мавжуд эмаслиги юзасидан тиббий текширув ўтказиш тартиби, шунингдек, қуролга эгалик қилишга монелик қиладиган касалликлар ёки жисмоний нуқсонлар рўйхатлари тасдиқланди. Ов қуролига эгалик қилишнинг энг кам ёши эса 21 дан 25 ёшгача оширилди;

  • тузилиши қайта ўқламасдан узлуксиз ўқ узиш имконини берувчи силлиқ

стволли ярим автоматик ўқотар ов қуроли мавқеи сойли стволли қуролга тенглаштирилди;

  • ғайриқонуний мақсадларда маълум техник шароитлар ва кўникмалар

ёрдамида қайта жанговар ҳолатга келтирилиши мумкин бўлган “паҳтавон” (“охолощенное”), ўқув ва вазн-габаритли (“массо-габаритное”) қуролнинг муомаласи тақиқланди (коллекциялаш ёки кўргазмага қуйиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслардан ташқари);

  • барча турдаги пневматик қуролга (оғиз қисмидаги қуввати джоул ва

калибридан қатъий назар) эгалик қилишни фақат ички ишлар органларнинг рухсатномаси асосида амалга ошириш ҳамда фуқаро эгалигида бўлиши мумкин бўлган бундай қурол сонини 3 дона билан чекланди;

  • пневматик калта стволли қуролнинг (бундан унинг спорт

объектларида сақланиши ва ундан фойдаланиши мустасино) муомаласи тақиқланди;

  • фуқаровий қурол ва унинг ўқ-дориларини ҳадя этиш тақиқланди;
  • фуқаровий ов қуролининг магазинининг рухсат этилган сиғими

10 донадан 5 донагачакамайтирилди;

  • биттадан ортиқ ҳар бир сойли стволли ўқотар ов қуролига, пневматик

ов қуролига ва силлиқ стволли ўқотар ов қуролига эгалик қилганлик учун ҳар йили базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари (300 минг сўм) миқдорида йиғим ундирилади;

  • сойли стволли (нарезной) ўқотар ов қуролини, шу жумладан аралаш

ўқотар қуролни ёхуд ярим автомат силлиқ стволли ўқотаров қуролини ва унинг ўқ-дориларини, ўқдон (барабан) сиғими тўрт дона патрондан ортиқ бўлган силлиқ стволли ўқотар ов қуролини, шунингдек оғиз қисмидаги қувват олтмиш беш жоулдан юқори ва калибри тўққиз миллиметрдан ортиқ бўлган пневматик ов қуролига эгалик қилиш стажи 10 йил сифатида белгиланди;

  • биринчи маротаба фуқаровий қуролни (ўзини ўзи ҳимоя қилиш,

газли ва электрошокер қурилмалари бундан мустасино) олишда қуролдан хавфсиз фойдаланиш қоидаларибўйича махсус қисқа муддатли курсалардан мажбурий ўқитиш тартиби белгиланди;

Бундан ташқари, фуқаровий қуролга эгалик қилишга тўсқинлик қилувчи ҳолатларга қўшимча равишда қуйидагилар киритилиб, улар юзага келганда қуролни зудлик билан олиб қўйиш механизми белгиланганди:

1) қасддан жиноятлар содир этилганлик учун судланганлик ҳолати тугалланган ёки судланганлиги олиб ташланганлигидан қатъий назар (10 йил давомида);

2) қурол эгаси ёки қуролга эгалик қилиш истагини билдирган фуқаро
ва у билан бирга яшовчиларга нисбатан қораловчи маълумотлар мавжуд бўлганда.

Мазкур қонун 2022 йилнинг 2 сентябридан ва жавобгарлик масалалари қисмида 2 декабрь куни кучга киради.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech