11 Июл 2024 йил
521
Оналик ва болаликни ҳимоя қилишга бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Куни кеча Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бошқармаси
бошлиғи З.Хидирова, вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлик хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ў.Эшимова, вилоят Перинатал маркази бош шифокори А.Зияев
ҳамда барча туман (шаҳар) ҳокимларининг ўринбосарлари иштирокида вилоят Перинатал
марказида Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, туғруқлар ўртасидаги интервалга амал
қилиш, хавфсиз туғруқ, эрта никоҳ ва вояга етмаганлар ўртасида ҳамда қариндош уруғлар
ўртасидаги никоҳнинг оқибатида ногирон болалар туғилиши, шунингдек чақалоқлар савдоси
жиноятларининг олдини олиш масалаларига
бағишланган йиғилиш ўтказилди.
Йиғилиш давомида, вилоят ҳудудида туғруқ ёшидаги оналарнинг ўлими кўпайганлиги,
яқин қариндошлар ўртасида вужудга келган оилаларда дунёга келаётган болаларнинг
носоғлом ёки ногирон бўлиб туғилиши, эрта турмуш қуриш оқибатидаги вужудга
келаётган кўнгилсиз ҳолатларга чек қўйиш ҳамда никоҳсиз ёхуд бошқа сабабларга
кўра туғилган чақалоқ фарзандларидан қутилиш мақсадида чақалоқ савдосига қул
ураётган аёлларнинг қилмишлари, воҳа ҳудудида юқумли касалликлар айниқса, ОИВ
ва ОИТС касаллиги чалинишига қарши курашиш ва уларнинг барвақт олдини олишга
қаратилган профилактик ишларни янада кучайтириш ва бошқа бир қатор оғриқли
масалалар ҳақида танқидий фикр мулоҳазалар юритилиб, вилоят ҳудудида Оналик ва болаликни
муҳофаза қилиш борасида фавқулодда ҳолат эълон қилинганлиги таъкидланди.
Йиғилиш якунида, масъуллар томонидан йиғилганларга мавзу
доирасида аниқ вазифа ва топшириқлар берилди.