25 Май 2021 йил 493

Она-бола қорамолни ўғирлаб бойлик орттирмоқчи бўлган шахс қўлга олинди

Денов туманида 2021 йилнинг 23 апрель куни, туманнинг “Қўзичоқли” маҳалласида яшовчи, Ч.Шамсиддин туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 22 апрелдан 23 апрелга ўтар кечаси, номаълум шахс, молхонасидан 12.000.000 (ўн икки миллион) сўмлик она-бола қорамолини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни Олтинсой туманида яшовчи, М.Аслиддин содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 3 май куни М.Аслиддинга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech