Омборхонани ўмарган ўғри қўлга олинди
Музработ туманида 2021 йил 23 апрель куни, туманнинг “Ат-Термизий” маҳалласида яшовчи, Б.Шухрат аризасида, 22 апрель кунидан 23 апрель кунига ўтар кечаси, маҳалласида жойлашган “Музработ қишлоқ қурилиш” МЧЖнинг омборхонасидан 14.000.000 (ўн тўрт миллион) сўмлик 1 жамланма (6 дона) “Шинек” номли ва 1.850.000 (бир миллион) сўмлик 1 дона “Редуктор” ғишт ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган аппаратлари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни шу туманда яшовчи, А.Ғиёс содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 3 май куни А.Ғиёсга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати