12 Феврал 2022 йил 436

Олтинсойда хонадон ўғриси қўлга олинди

Олтинсой туманида 2022 йил 25 январ куни, туманнинг “Тўхтамиш” маҳалласида яшовчи, С.Сарвиноз (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 22 январь кунидан 23 январь кунига ўтар кечаси яшаш уйидан 300.000 (уч юз минг) сўмлик 1 дона газ балон, 500.000 (беш юз минг) сўмлик 1 дона “Грандфар” номли сув насосини, ҳар бир килоси 25.000 (йигирма беш минг) сўмдан бўлган 100 кг майиз маҳсулоти, 100.000 (юз минг) сўмлик жами 5,05 литр бўлган узум шарбати ва 50.000 (эллик минг) сўмлик уч қути кафеллари ҳамда 400.000 (тўрт юз минг) сўмлик 1 дона гитара чолғу асбобларини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини маълум қилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонадин кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирлик жиноятини шу туманда истиқомат қилувчи, Н.Адхам содир этганлиги аниқланиб, ушланган ва ашёвий далил олинган. 3 февраль куни Н.Атхамга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech