4 Август 2023 йил 364

Олтинсойда ўғирланган телефон эгасига қайтарилди, жиноятни содир қилган шахсга жиноят иши очилди

Олтинсой туманида 18 июл куни Бандихон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Д.Шодмон (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 29 июнь куни Олтинсой тумани “Хўжаипок” маҳалласи ҳудудидаги “Хўжаипок” зиёратгоҳига бориб, у ердаги ғор сувига чўмилаётганида, шимининг чўнтагида бўлган “Samsung M-32” русумли телефон аппаратини номаълум шахс ўғирлаб кетганлигини билдиради.

Ушбу мурожаат бўйича ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни Олтинсой туманида яшовчи, 2003 йилда туғилган С.Сарвар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ундан ашёвий далил олинган. 26 июль куни С.Сарварга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech