26 Ноябр 2021 йил 419

Олтинсойда, канал ёқасидаги электродвигател ўғирланди

Олтинсой туманида 2021 йил 4 ноябрь куни, туманнинг “Обшир” маҳалласида яшовчи, К.Эргаш (исм шарифлар ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, унда 3 ноябрь кунидан 4 ноябрь кунига ўтар кечаси маҳалласи ҳудудидаги “Хидиршо” канали ёқасига ўрнатиб қўйган, нархи 3.500.000 (уч миллион беш юз минг) сўмлик электродвигателини номаълум шахслар ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида ушбу ўғирликни, Термиз туманида яшовчилар, Д.Достон ва С.Собирлар содир этганлиги аниқланиб ушланган ва улардан ашёвий далил олинган. 5 ноябрь куни Д.Достон ва С.Собирларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech