11 Август 2021 йил 720

Олтинсойда безорилик қилган уч ўғлонга жиноят иши қўзғатилди

Олтинсой туманида 2021 йил 26 июль куни соат 17.00 ларда, туманнинг “Бўстон” маҳалласида жойлашган умумий овқатланиш ошхонаси олдида, туманнинг “Марказ” маҳалласида яшовчи, С.Бунёд маст ҳолда туманнинг “Ипоқ” маҳалласида яшовчи, С.Нурбек ва “Гулистон” маҳалласида яшовчи, Э.Усмонлар, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, шу туманда яшовчилар М.Фахриддин, Р.Бахтиёр ва Қ.Ғайратларни ҳеч бир сабабсиз қўллари билан дуч келган жойларига уришиб, М.Фахриддинга “ўртача оғирликдаги”, Р.Бахтиёрга “соғлиғининг бузилишига сабабчи бўлган енгил” ва Қ.Ғайратга “енгил” тан жароҳатлари етказишган. Мазкур ҳолат юзасидан 27 июль куни С.Бунёд, С.Нурбек ва Э.Усмонларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми “а,б” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech