3 Май 2021 йил 471

Олтинсой туманинг 3-секторида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақа ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6099-сон, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги “Ўзбекистонда футболни ривожлантиришни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5887–сон Фармонлари талаблари ижросини таъминлаш мақсадида, вилоят ички ишлар бошқармасининг 2021 йил 23 апрель кунидаги кўрсатмасига асосан вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда вилоят футболь ассоциацияси томонидан жорий йилнинг 22 апрель куни тасдиқланган Низомга асосан спортнинг “Мини футбол” тури бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда.
Худди шундай тадбирлардан бири Олтинсой туманидаги 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг “Мини футбол” тури бўйича, “Сурхондарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи кубоги” учун мусобақалар ташкил этилди.
Жорий йилнинг 29,30 апрель ва 1-май кунлари Олтинсой тумани 3-сектори ҳудудига қарашли “Пахлавон”, “Тоғай Мурод”, “Мингчинор”, “Якка-тут”, “Шакар-қамиш”, “Олмазор”, “Хидиршо”,“Дўғоба”, “Экраз”, “Сайрак”, “Овчи”, “Мўминқул”, “Мармин”, “Жобу”, “Жобу-1”, “Ипоқ”, “Чеп” ва “Обшир”маҳаллалари ёшлари ўртасида мусобақа ўтказилиб ғолиблар аниқланди.
Мусобақа якуни бўйича “Жобу-1” МФЙ 1-ўрин, “Мўминқул” МФЙ 2-ўрин, “Экраз” маҳалласи ёшлари 3-ўринларни қўлга киритишиб, ғолибларга вилоят ИИБ бошлиғининг диплом ҳамда эсдалик учун қиммат баҳо совғалар ва пул мукофати билан тақдирланишди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech