25 Апрел 2022 йил 418

Олтинсойда қўчқор ўғриси қўлга олинди

2022 йил 30 март куни, Олтинсой туманида яшовчи, В.Воҳоб (исм шариф ўзгартирилган) туман ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, у ўз аризасида, 29 март кунидан 30 март кунига ўтар кечаси номаълум шахслар молхонасидан 2.200.000 (икки миллион икки юз минг) сўмлик 1 (бир) бош қўчқорини ўғирлаб кетганлигини билдирган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан кўрилган чоралар натижасида, ушбу ўғирликни, шу туманда яшовчи Я.Ҳалим содир этганлиги аниқланиб ушланган ва ашёвий далил олинган. 8 апрель куни Я.Ҳалимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech