19 Апрел 2022 йил
425
Олтинсойда, шубҳа уйғотган шахс ёнидан гиёҳванд воситаси борлиги аниқланди
Олтинсой туманида 2022 йил 27 март куни соат 09:00 ларда, туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходимлари томонидан туманнинг “Бўстон” маҳалласи ҳудудида ўтказилган тадбир давомида, Денов туманида яшовчи, Ч.Ботир (исм шарифлар ўзгартирилган) тўхтатилиб шахсий тинтув қилинганида, унинг ёнидан 2 дона гугурт қутисига қадоқланган, 8,20 гр “Марихуана” гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 4 апрель куни Ч.Ботирга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати