14 Октябр 2022 йил 341

Олтинсойда қимор ўйини ташкил қилган шахс жавобгарликка тортилди

Олтинсой туманида 2022 йил 24 сентябрь куни соат 23:30 ларда, туманнинг “Чеп” маҳалласида яшовчи, С.Салим (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйида маҳалладошлари, Л.Латиф, К.Карим, Д.Дониёр, Ж.Жамшид, У.Умид, Э.Эркинларга қимор ўйин ўтказиш учун шароит яратиб бериб, жами 630.000 (олти юз ўттиз минг) сўм пуллари, 1 АҚШ доллари ва 1 қути ўйин карталари ҳужжатлаштириб олинган. 5 октябрь куни С.Солимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech