1 Декабр 2021 йил
475
Олтинсойда, балиқчи броконерлар қўлга олинди
Олтинсой тумани Ички ишлар бўлими жамоат тартибини сақлаш гуруҳи ва 1-сон Ички ишлар бўлинмаси ходимлари билан ҳамкорликда 2021 йил 30 ноябрь куни туманнинг “Янгиариқ” маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи “Чумчуқлисой” канали бўйлаб рейд тадбири ўтказилди.
Ўтказилган рейд тадбирида туманнинг Карсаган маҳалласида яшовчи фуқаролар Д.Даврон, Ж.Жамшид ва К.Камоллар (исм шарифлар ўзгартирилган) ўзлари билан олиб борган “EUROSTAR” номли ток ишлаб чиқариш мосламасидан фойдаланиб, қўлбола усулда балиқ овлаётганлиги аниқланди.
Балиқ овлашда фойдаланилган ашёлар ва 445 дона балиқлар ҳужжатлаштириб олинди ҳамда тегишли тартибда чора кўришлик учун Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳаси назорат бўйича Олтинсой туман инспекциясига ўтказиб берилди.