12 Июл 2022 йил 740

Олтинсойда 36 туп наша ўсимлиги ва уруғлари далилий ашё сифатида олинди

Олтинсой туманида 2022 йил 24 июн куни соат 11:00 ларда, шу туманда яшовчи, С.Собитнинг (исм шарифлар ўзгартирилган) яшаш уйи ва ёрдамчи хўжаликлари кўздан кечирилганида, ҳовлисида 36 туп “наша” гиёҳвандлик ўсимлиги ҳамда 15,11 гр “наша” гиёҳвандлик моддаси уруғлари борлиги аниқланиб, проссецуал тартибда ҳужжатлаштириб олинган. 02 июль куни С.Собитга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг  270-моддаси 1-қисми ва 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech