Олтинсой туманида, Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида тарбияланаётган боланинг ота-онаси иштирокида муҳокама йиғилиши бўлиб ўтди.
Сурхондарё вилояти ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш марказида Республика миқёсида ўтказилаётган “Хавфсиз ҳудуд-долзарб 20 кунлиги” кенг қамровли профилактик тадбири доирасида, Олтинсой туманида яшовчи 2009 йилда туғилган вояга етмаган Х.Т. назоратсиз-қаровсиз ва тарбиясида салбий ўзгаришлар бўлаётганлиги сабабли вилоят ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси Вояга етмаганларга ижтимоий ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш Марказига жойлаштирилган.
Вилоят
ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бошқармаси бошлиғи
подполковник А.Худойбердиев бошчилигида, туман ҳокими Ёшлар бўйича ўринбосари,
маҳалла раиси, мактаб директори ва ўқитувчиси, марказ психологи, марказ
тарбиячилари ҳамда вояга етмаган Х.Т.нинг отаси-онаси иштирокида, фарзандининг кейинги
тақдири, тарбияси, таъминоти юзасидан муҳокама йиғилиши ўтказилди.
Мухокамада
вояга етмаганнинг отаси жавобгарликни ўз зиммасига олиши ва туман раҳбарлари, маҳалла
фаоллари томонидан доимий назорат ўрнатилиши белгилаб олинди.
Бу каби муҳокама йиғилишларни ўтказишдан мақсад Президентимизнинг Ёшларга оид Давлат сиёсатидаги вазифалар ижроси сифатида туман рахбарлари ва маҳалла фаолларини жавобгарлигини эслатиш ҳамда вояга етмаган болаларни тақдирига бефарқ бўлмасликлари кўзда тутилган.