27 Август 2022 йил 681

Олтинсой туманида содир этилган жиноят иши секторда муҳокама қилинди

Денов туманида яшовчи Б.Х. Олтинсой туман Ботош маҳалласида яшовчи синглиси Б.Н.нинг уйига маст ҳолатда кириб келиб, синглисининг турмуш ўртоғи М.М. билан тортишиб қолиб, жанжаллашишади.

Ароқнинг таъсири билан инсоний қиёфасини батамом йўқотган Б.Х. М.М.нинг қорнига ва сонига бир неча маротаба пичоқни уриб олади. Унга оғир турдаги тан жароҳати етказади.

Мазкур ҳолат юзасидан Б.Х.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Жиноят келиб чиқиши, содир этилиш сабаби, шарт-шароитларни ўрганиш ва бартараф этиш жиноятнинг бошқа такрорланмаслиги билан бирга, маҳалла-кўйда яна шундай жиноятлар содир бўлмаслигининг олдини олади.

Туманнинг 1-секторида юқоридаги жиноят таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда Олтинсой туман ҳокими, 1-сектор раҳбари А.Джумаев, Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари И.Кетмонов, туман прокурори Т.Бердимуродов, туман ИИБ бошлиғи О.Жиянов, 1-сонли ИИБ бошлиғи Р.Норбоев, жиноят ишлари бўйича Олтинсой туман суди раиси И.Абраев, маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Йиғилишда келгусида бу каби жиноятларнинг содир  этилмаслиги учун ҳамкорликда иш олиб бориш зарурлиги таъкидланди.

Text to speech