13 Апрел 2023 йил 212

Олтинсой туманида “Обод ва хавфсиз маҳалла” тизими асосида ишни ташкил этишнинг янгича ёндошувига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди

Олтинсой тумани ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими Баҳром Махматраемов, туман ИИБ бошлиғи Қахрамон Қосимов иштирокида 2023 йил 30 март кунидаги "Обод ва хавфсиз маҳалла" тамойили асосида Республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш механизмларини белгилаш тўғрисида" ги 10/3/05-сонли Қўшма қарори ҳамда маҳаллалардаги “Бешлик” фаолияти, мавжуд криминоген вазият, "Пайшанба-ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида олиб борилаётган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Ушбу йиғилишда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари Иқболиддин Кетмонов ҳам иштирок этди.

Йиғилишда сўз олганлар жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида Олтинсой туманидаги маҳаллаларда фаолият юритаётган мутасаддиларининг амалга оширган ишлари ва йўл қўйилган хато-камчиликларига тўхталиб ўтишди.

Шунингдек, йиғилиш давомида аҳолининг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш, жиноятчиликни барвақт аниқлаш ва олдини олиш чораларини кўриш, креминоген вазияти оғир ҳудудни ижобий томонга ўзгартириш борасида сўз юритилди.

Тадбир сўнгида туман Ички ишлар бўлими бошлиғи томонидан “Хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда тинчлик ва ҳамжиҳатлик муҳитини яратиш ва криминоген вазият барқарорлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Низом ҳамда туманда ишлаб чиқилган қўшма қарор юзасидан тушунчалар берилиб, маҳаллаларда фаолият юритаётган маъсулларга аниқ кўрсатма ва йўналишлар бериб ўтилди.

Text to speech