22 Апрел 2022 йил 373

Олтинсой туманида "Маънавият ойлиги" доирасида, ёзувчи Тоғай Мурод ижодига таҳсинлар ўқилди

Маънавият инсонни юксалтиради, билимдонлик ҳамда инсонийлик туйғуларининг энг юқори чўққисига олиб чиқади. Мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг маънавиятини юксалтириш учун кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Шу кеча-кундузда ўтказилаётган "Маънавият ойлиги" ва 2 Республика "Китобхонлик ҳафталиги" доирасидаги тадбирлар бунинг ёрқин мисолидир. Ички ишлар органларида ҳам бу борада эътиборли ишлар олиб борилмоқда.
21 апрель куни Олтинсой туманидаги Тоғай Мурод маҳалла марказининг кўркам ва чиройли қилиб безатилган залида туман ички ишлар бўлими ҳамда туман маънавият ва маърифат бўлими билан ҳамкорликда ўтказилган шу каби тадбирда, дастлаб, сўз олган вилоят ички ишлар бошқармаси Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати бошлиғи ўринбосари, майор Ҳусан Нурматов ушбу тадбирнинг мазмун-моҳияти ҳақида батафсил сўзлаб берди. Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси аъзоси, шоир, "Жануб посбони" вилоят газетаси бош муҳаррири Жуманазар Аноров китобхонликнинг аҳамияти ҳақида сўз юритиб, ўз ижодидан "Ўқисангиз жуда кўп китоб" шеърини айтиб, иштирокчилар олқишига сазовор бўлди.
Ёзувчи Тоғай Муроднинг ёшликда бирга ўсган дўсти Умбар Жалилов севимли адибимизнинг ҳаёт йўли ва ижодий фаолияти билан йиғилганларни таништирди. Истеъдодли шоира Зулфия Менгтошева ўз шеърларидан ўқиб бериб, барчани хушнуд этди. Ўқувчи ёшлар томонидан шеърий композиция ижро этилди. Ушбу тадбир барчада яхши таассурот қолдирди.

Text to speech