31 Май 2024 йил 496

Олтинсой туманида Ички ишлар органлари томонидан оталиққа олинган ёшлар ўртасида “Заковат” интеллектуаль ўйини ўтказилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февраль кунидаги “Ўзбекистон-2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йилида” амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Фармони, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ҳамда Сурхондарё вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг тегишли фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида Олтинсой туманида оталиққа олинган ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда уларнинг маънавий дунёқарашини юксалтиришга қаратилган “Хавфсиз ҳаёт учун бирлашайлик!” шиори остидаги “Заковат” интеллектуаль ўйинларига старт берилди.

“Заковат” интеллектуал ўйинида Олтинсой туманининг 3-сектор ҳудудида истиқомат қилувчи билимдон ёшлардан ташкил топган жамоалар Олтинсой туманидаги Маънавият ва маърифат маркази биносида, ўз билим ва салоҳиятлари билан баҳс олиб боришди.

Юқори савияда ўтказилган ўйин натижаларига кўра, 1 ўринни “Билимдонлар” жамоаси, 2 ўринни “Китобхонлар” жамоаси ҳамда 3 ўринни “Камалак” жамоалари эгаллаб, диплом ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Text to speech