8 Октябр 2022 йил 485

Олтинсой туманида фирибгарлик қилган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Олтинсой туманида 2022 йил 3 октябр  куни, туман ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳидан тушган ҳужжатларга кўра, шу йилнинг май ва июл ойларида, туманнинг “Жиндибулоқ” маҳалласида яшовчи, И.Даврон (исм шарифлар ўзгартирилган) маҳалладошлари, Н.Тошпўлат, Т.Илёс, М.Сарвиноз, Д.Толиб, Ж.Ишмурод, туманнинг “А.Бўтаев” маҳалласида яшовчи, Ф.Фазлиддин, туманинг “Бибизайнаб” маҳалласида яшовчилар, А.Асалой, Д.Достон, туманнинг “Оқарбулоқ” маҳалласида яшовчи, Ш.Шукрулло ва Шўрчи тумани “Ибн-Сино” маҳалласида яшовчи, Б.Ботирларнинг ишончига кириб, уларга “буғдой,  сомон пресс олиб бераман”- деб, жами 61.700.000 (олтмиш бир миллион етти юз минг) сўм пулларини олиб кетганлиги аниқланган. 3 октябрь куни И.Давронга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Сурхондарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech