25 Январ 2025 йил 537

Олтинсой тумани ҳудудида вояга этмаган қизлар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, оилавий зўравонликнинг олдини олиш борасида манзилли ишлар олиб борилмоқда.

Куни кеча Олтисой тумани Ихтисослаштирилган мактабида туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлғи М.Хидирова, туман ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлими Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори  катта лейтнант З.Қўзимуродова, туман ҳокимлиги бош мутахассиси А.Ортиқов, Инсон-ижтимоий ҳимоя маркази мутахассиси М. Панжиевалар иштирокида юқори синф ўқувчилари билан учрашув ташкил этилди.

Ташкил этилган учрашувда, жамиятга салбий таъсир этувчи хатти-ҳаракатларнинг оқибатлари тушунтирилиб, вояга этмаган қизлар  муаммоли вазиятларга дуч келганларида, қонунбузарликлар ва уларнинг сабабларини бартараф этишда қандай йўл тутиш кераклиги юзасидан ҳуқуқий тушунчалар берилди.

Шунингдек, учрашув давомида эрта никоҳ ва эрта никоҳнинг салбий оқибатлари, зўравонлик ва турлари, мактабда юриш туриш қоидалари ҳақида ҳам тарғибот ва ташвиқотлар олиб борилди.

Учрашувда, ўқувчи қизлар, аёллар ўртасида ҳуқуқбузарлик, зўравонлик, жиноятчилик  каби салбий иллатларга биргаликда қарши курашиш, бу иллатларга барҳам бериш, уларни барвақт аниқлаш ва олдини олиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилиб, бу борада иштирокчиларнинг таклифлари эшитилди.

Учрашув сўнгида, ўқувчи ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида мазкур мактабда ташкил этилган спорт ва касб-ҳунарга ўргатиш тўгараклари фаолияти билан танишилди.

Text to speech